1 октябрдан жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга олганларга БҲМнинг 3 баравари (990 минг сўм) миқдорида бир марталик субсидия берилади. Улар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилиб, махсус тизим орқали ишга жойлаштирилади.
Қорақалпоғистонда пайшанбадан жумага ўтар кечаси жазони ижро этиш хизматининг уч нафар ходими ЙТҲ оқибатида вафот этди. Улар видеоселектор йиғилишидан чиқиб, колонияга қайтаётган бўлган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистондаги жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун «Нельсон Мандела қоидаларининг асосий тамойиллари» тренинги ўтказилмоқда. Унда, жумладан, қамоқхоналарда қийноқларнинг олдини олиш кўникмалари ҳам ўргатилади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Феруза Эшматова 9 ой ичида қамоқхоналарга 120 та мониторинг ташрифлари амалга оширилганини маълум қилди. Унинг айтишича, мониторинг давомида қамоқхоналарда «қийноқ ҳолатлари деярли учрамаган». «Шу пайтгача уларнинг ҳеч қайсисидан „мени бу қийнаяпти“, „урди“ ёки қанақадир „руҳий тазйиқ, босим, қийноқлар ўтказаяпти“ деган мурожаат бўлмади», — дейди омбудсман.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг